АсосийJinoyat

Бухорода туркманистонлик фуқаро жиноят устида қўлга олинди

'Бухорода туркманистонлик фуқаро жиноят устида қўлга олинди'ning rasmi

2019 йил 29 январь куни Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳрида яшовчи З. исмли фуқаронинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда, М. исмли Туркманистон Республикаси фуқароси фуқаро З.ни алдаб, ишончини суистеъмол қилиб, унинг Туркманистонда яшовчи холасига Ўзбекистон Республикаси визасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчасида жойлашган “Мирхан” кафеси олдида 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


    Бошқа янгиликлар