АсосийJamiyat

BBC Media Action "Менинг юртим" телеканали ижодий ходимларига тренинг ташкил этди

'BBC Media Action "Менинг юртим" телеканали ижодий ходимларига тренинг ташкил этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4-7 февраль кунлари Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва BBC Media Action томонидан "Менинг юртим" телеканали ижодий ходимлари учун янги иқтисодий лойиҳа тайёрлаш мақсадида тренинг ташкил этилди.

Мазкур тренингни BBC Академияси эксперти Роберт Волкер олиб бормокда. Тренинг давомида ёш тадбиркорларнинг бизнесларини янада ривожлантириш учун муҳим маълумотлар берувчи дастур тайёрлаш бўйича иш олиб борилади ва март ойида ушбу йўналишдаги йирик лойиҳа йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар