Қор бўрони туфайли Австрия ва Италия чегарасида улкан тирбандликлар юзага келмоқда, дея хабар қилди ТАСС нашри.
Ҳозирда ушбу ҳудудларда 16 километрлик тирбандликлар кузатилмоқда. Бу ерда минглаб юк машиналари ва енгил автомобиллар соатлаб қолиб кетгани сабаб музлаб қолган. Италиялик қутқарувчилар 200 нафар ҳайдовчини қутқариб олишди. Бу йўл жанубий ва шимолий Европани боғловчи муҳим йўналиш бўлгани учун ҳам ҳар куни бу автомогистралдан минглаб қатновлар амалга оширилади.






