Одил Шукурович Темиров “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.
Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Ушбу лавозимда фаолият юритган А. Абдуллаев пенсияга чиқиши муносабати билан лавозимдан озод этилган.
О. Темиров шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.