АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги АЁҚШда "Газель" автомашинаси ёниб кетди

'Қашқадарёдаги АЁҚШда "Газель" автомашинаси ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 5 февраль куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Хумо” МФЙ, Районобод қишлоғида жойлашган “Шоим ота” МЧЖга қарашли АЁҚШ ҳудудида бўлган “Газель” русумли юк автомобили ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин зудликда бартараф этилиб, АЁҚШнинг 70 кв.метр майдонда биноси ва ҳудудидаги ёқилғи сақланиб келинаётган сиғими ёнғиндан асраб қолинган.

Воқеа жойида куйиш тан жароҳати олган юк автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси шифохонага юборилган.

Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, ҳайдовчи ҳамда йўловчи газ ва ҳаво аралашмасидан ҳосил бўлган чақнашдан куйиш тан жароҳати олаганликлари маълум бўлган.

Давлат Ёнғин хавфсизлиги хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар