АсосийJamiyat

​Австралиялик профессор ватандошимиз талабалар ва ёш тадқиқотчи олимлар учун видеосеминар ўтказди

'​Австралиялик профессор ватандошимиз талабалар ва ёш тадқиқотчи  олимлар учун видеосеминар ўтказди'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан замонавий физиканинг таниқли намоёндаси, халқаро даражадаги профессор ватандошимиз Алишер Қодиров иштирокида талабалар ва ёш олимлар учун замонавий амалий физика муаммоларига бағишланган видеосеминар ўтказилди.

Видеосеминарда вазирлик раҳбарияти, ОТМларнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, физика соҳасида фаолият кўрсатаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирлари ҳамда шу соҳада таҳсил олаётган докторантлар иштирок этди.

Видеосеминарда профессор замонавий амалий физика янгиликлари, жаҳон илм-фанига интеграция қилиш, физика соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш зарурлиги ҳақида тўхталди ва бу борада ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Алишер Собирович Қодиров, асли ўзбекистонлик ватандошимиз, ҳозирда ядро физикаси соҳасида бугунги кунда дунёнинг етакчи профессорларидан бири ҳисобланади. Олим илм-фан ва техника соҳасида қатор халқаро нуфузли мукофотлар билан тақдирланган, 2018 йилда Америка физиклар жамиятининг (APS) танланган аъзосига айланган.

    Бошқа янгиликлар