Жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи И.Т. фуқаро З.Н.(исмли аёл)нинг уйига шахта орқали кириб, хонасидан умумий қиймати 14 млн сўмлик заргарлик буюмлари ва 2 млн сўм пулларини ўғирлаб кетган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
ИИВ томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, И.Т. қўлга олинган.






