Cotton Campaign Ўзбек пахтасига "бойкот"ни бекор қилиши мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 18.02.2019, 20:19
Cotton Campaign Ўзбек пахтасига "бойкот"ни бекор қилиши мумкин

Жорий йилнинг 4 февраль куни Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигида Вашингтонга ишчи ташрифи билан борган делегация Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қарши “бойкот” ташаббусчиси Cotton Campaign халқаро коалициянинг йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари, ишлаб чиқарувчилар уюшмалари, ритейлерлар ва АҚШ касаба уюшма тузилмалари вакиллари иштирок этди.

Cotton Campaign тарихида илк бор делегация вакилларининг иштироки Ўзбекистон Ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг нозик масалалар бўйича диалог ва конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлиги сифатида баҳоланган.

Пахта кампаниясининг асосчиси Беннет Фреэман учрашувни очиб, Ўзбекистон тарихий аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга ошираётганини ва мамлакатда тизимли мажбурий меҳнатни йўқотиш борасида сезиларли муваффақиятларга эришилаётганини таъкидлади.

“Ўзбекистон ҳукумати ўн йилликлар давомида авж олган мажбурий меҳнатни тугатиш мажбуриятини олгани бизни руҳлантиради ва биз ҳозирги кунга қадар амалга оширилмайдиган бу тарихий вазифанинг кўп жиҳатларига эътибор қаратмоқдамиз”, деди Беннет Фреэман.

Йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва бутунлай йўқ қилиш бўйича амалий чоралар, фермерларнинг ихтиёрий меҳнатини рағбатлантириш ва фермерликни қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш, агросаноат мажмуини ислоҳ қилиш, агросаноатни ривожлантириш ва пахтачилик жараёнларини механизациялаш бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, улар мажбурий меҳнатни олдини олиш, бозорга асосланган пахта ишлаб чиқариш механизмларига ўтиш ва тўқимачилик саноатида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича институционал тизимни ва маъмурий механизмларни кучайтириш бўйича режалар алоҳида қайд этилди.

Учрашув иштирокчилари томонидан қабул қилинган қонунлар ва ҳукумат қарорларининг ҳудудий даражада самарали татбиқ этилиши, пахта теримига ноқонуний жалб қилиш, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро алоқаларни кучайтириш ва касаба уюшма ҳаракатларини мустаҳкамлаш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Мунозара кун тартибидаги энг асосий мавзулардан бири “пахта бойкот”ини тўхтатиш масаласи эди.

Учрашувда тўқимачилик товарлари ва брендлари бўйича тегишли ҳартиянинг доимий эмаслиги ва у давомий ўзгаришлар динамикаси ва ислоҳотларида унинг қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан коалиция вакиллари 2019 йилги пахта мавсумида ўсишга эришишнинг муҳимлигини таъкидлади.

Умуман олганда, Cotton Campaign вакиллари маслаҳатлашувларни конструктив, деб таърифлаган ва келгусида очиқ мулоқот ва самарали ҳамкорликнинг амалиётини давом эттирилишига умид билдирган.

“Музокараларимиз жиддий, конструктив ва ижобий бўлиб, сўнгги ютуқлар ва асосий бартараф этиш лозим бўлган муаммоларга қаратилди”, деди Коалиция раҳбари Беннет Фреэман.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1