1

«Реал» мавсум давомида янги рекорд ўрнатишга яқинлашмоқда

СПОРТ 10.11.2014, 16:36
«Реал» мавсум давомида янги рекорд ўрнатишга яқинлашмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби жорий мавсум тўпурарлик борасида ажойиб натижа қайд этмоқда.
"Қироллик клуби" футболчилари Испания чемпионатининг 11 учрашувида 42 та гол киритганлар. Агарда "Реал" мана шу тарзда давом этадиган бўлса, мавсум охирига қадар 145 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйиши мумкин. Бу эса жамоа 2011/12 йилги мавсумда қайд этган рекорддан 24 тага кўпроқни ташкил қилади.
Жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду 10 учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол киритган. Ҳужумчи мана шу тарзда гол уришда давом этса, мавсум охирида 66 бора рақибларини ранжитиши мумкин.

Бу эса 2011/12 йилги мавсумда Лионель Месси қайд этган натижадан 12 тага кўпроқ бўлади.

Манба: www.soccer.ru   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1