1

Ўт пуфаги борасидаги саволларга жавоблар

САЛОМАТЛИК 11.11.2014, 15:44
Ўт пуфаги борасидаги саволларга жавоблар

Саломатлик саҳифасига мурожаат қилган, хат йўллаган бир қанча мухлислар томонидан ўт пуфак билан боғлиқ касалликлар ҳақида батафсил маълумот беришимизни сўрашганди. Бугунги саҳифамизда айнан ушбу мавзудаги саволларга жавоб олиш мақсадида биз олий тоифали хирург Ғайрат Қудратовга мурожаат қилдик.

—Ўт пуфаги касаллигининг келиб чиқиш сабаблари нимада?

Нодир Қаҳҳоров, Тошкент вилояти

—Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарган ўт суюқлиги учун резервуар ҳисобланиб, у овқатланиш вақтида ўт суюқлигини 12 бармоқли ичакка  ҳайдаб бериш вазифасини бажаради. Ўт пуфаги касалликлари норационал пала партиш овқатланиш, овқат рационида ёғли маҳсулотлар кўплиги овқатлангандан сўнг кам ҳаракатлилик, ўт суюқлигининг димланиши ва иккиламчи инфекция (ўтда ўт йиғилганидан сўнг, ўт пуфаги деворлари таранглашади ва қон айланиши бузилади, натижада организмдаги инфекциялар яллиғланиш пайдо қилиши мумкин) таъсирида келиб чикади.

 

—Ўт пуфаги касалликларининг турлари борми, улар қайсилар?

Ақида Парпиева, Самарқанд вилояти

—Ўт пуфаги касаллиги холецистит—ўт пуфагининг яллиғланиши, ўткир холлицистит—яллиғланиш жараёнинг бошланиши ва сурункали холлицистит—ўз вақтида даволанмаган яллиғланиш бора-бора умр давомида сурункали, яъни вақти-вақти билан қайталаб турувчи яллиғланишга ўтади, тошли ва тошсиз холециститларга ажратилади.

—Ўт пуфаги касалликлари асосан неча ёшдагилар орасида учрайди? Даволаш муддати қанча?

Зубайра Очилова, Тошкент шаҳри

—Холецистит 50 ёшдан ошган аёллар орасида кўпроқ учрайди. Эркаклар нисбатан кам касалланади. Болаларда эса жуда кам ҳолатларда учрайди. Касалликни даволаш муддати режимга  ва холецистит  турига боғлик бўлади. Масалан тошсиз холециститлар пархезга  риоя қилиш ва инфекцияга қарши дори воситалари қабул қилиниши, ўт  суюқлигининг димланишини бартараф кқилиш билан тез даволаниши мумкин. Тошли холециститлар эса кўп холатларда жарроҳлик йўли билан даволанади.

—Ўт пуфаги димланишининг биринчи белгилари қандай? Уй шароитида қандай даво чораларини кўриш лозим бўлади?

Эркин Юнусов, Фарғона вилояти

—Ўтпуфаги димланганлигининг биринчи белгилари қуйидагилар: овқатлангандан сўнг ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши кўнгил айниши, наҳорда оғиз бўшлиғида тахирлик сезилиши, холсизлик. Уй шароитида пархезга риоя қилиш, пассив дюбаж қилиш, ўт ҳайдовчи дори воситаларини ичиш, жўхори попуги  дамламасини қабул қилиш тавсия этилади. Уй шароитида дюбаж қилиш мумкин. Бунинг учун оч қоринга магний сульфат эритмаси ичилади. 30 дақиқадан кейин ўнг қовурға ости соҳасига иссиқ қўйилиб, чап ёнбош билан ётилади. Шуни аҳамиятга олиш керакки, бу вақтда ўт пуфагида тошлар бўлмаслиги керак, акс ҳолда тош ўт йўлига тушиб «механик  сариқлик»ни келтириб чиқаради. Маслаҳатим, бу борада албатта шифокор мутахассис билан маслахатлашиш лозим.

—Ўт пуфагидаги тошлар кўпроқ туз сабабли йиғиладими ёки ёғданми?

Самира Отаева, Қашқадарё вилояти

—Ўт тошлари кўпроқ ёғли, холестиринга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш натижасида ҳосил бўлиб, таркиби ўт кўпрок ўт кислоталаридан иборат бўлади.

—Ўт пуфаги қандай сабабларга кўра олиб ташланиши мумкин? Ўт пуфаги олиб ташлангандан сўнг, киши организмида қандай ўзгаришлар бўлади, у нималарга амал қилиши лозим бўлади ва шундан сўнг ут пуфак функциясини қайси орган, органлар зиммасига олади?

Жаҳонгир Ҳамроев, Наманган вилояти

—Ўт тош касаллиги, ўткир ва тез-тез қайталанувчи сурункали  тошли холецисстларда, ўнг пуфаги истисқосида, ўт пуфаги флегмона  ва ўсмаси аниқланган ҳолатларда олиб ташланади. У олиб ташланган унинг вазифасини жигар бажаради. Ўт пуфаги олиб ташлангач овқат ҳазм қилишда бироз ўзгаришлар кузатилади, яъни ёғли, ҳамирли  холестиринга бой маҳсулотлар, қуюқ овқатларни ҳазм бўлиши қийинлашади. Шу сабабли операциядан сўнг 6 ой пархез буюрилади. Ушбу операцияни бошидан кечирган беморлар тез ҳазм бўладиган, клетчаткага бой таомлар, мевалар, шарбатларни истеъмол қилишлари тавсия этилади. Шу билан бирга ёғли ҳамирли холестиринга бой, яъни қовурилган, қуюқ овкатлар истеъмол килиш тавсия килинмайди.

  • Яхши пишган қовун пўстлоғини салқин жойда қуритиб туйиб, сувда қайнатилади ва докада сузиб суви ичилади.
  • Ўтда тош бўлса, бир дона олхўри қоқига озроқ занжабил шарбати қўшиб қайноқ сув билан ичилади.
  • Бир боғ янги кашнич баргларини 1 лирт сувга солиб қайнатилади. Совутиб ўтда тош бўлган ҳолатларда, тошни эритиш учун ичилади.

 

Умида Якубова тайёрлади

Шарҳлар

Меҳмон 01.04.2022, 23:08
Ўт пуфак олдирган одам рўза тутиши мумкинми
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1