АсосийСиёсат

Ўзбекистонда 2026 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилади

Мамлакатда умуммиллий рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилган.

'Ўзбекистонда 2026 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилади'ning rasmi

Бугун, 11 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев  аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларини самарали ташкил этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, мамлакатни ривожлантириш истиқболларини белгилашда аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари, яшаш даражаси ва фаровонлиги, қишлоқ хўжалиги ҳолатини аниқлаш жуда муҳим. Бунда рўйхатга олиш долзарб аҳамиятга эга.

Мамлакатда умуммиллий рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилган. Сўнгги йилларда бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” қонун қабул қилиниб, аҳолини ҳар 10 йилда, қишлоқ хўжалигини эса ҳар 5 йилда камида бир марта рўйхатдан ўтказиш белгиланган.

Шу боис, 2021 йилда аҳолини, 2022 йилда эса қишлоқ хўжалигини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилди. Лекин тўлақонли рўйхатга олишни ўтказиш учун зарур омиллар ва халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш маълум вақтни тақозо этиши боис, бу тадбир кейинга қолдирилган эди. 

Тақдимотда халқаро тажрибадан келиб чиқиб ҳамда Жаҳон банки, ЮНФПА ва ФАО ташкилотлари иштирокида ишлаб чиқилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини бир вақтда рўйхатдан ўтказиш таклифи кўриб чиқилган.

Унга кўра, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тадбирлари 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Унинг дастлабки 17 куни интернет орқали, кейинги бир ой мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши белгиланган. 

Мазкур усул орқали харажатлар сезиларли қисқариб, 1,3 триллион сўм маблағ тежалади. Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнлари оддий ва шаффоф тарзда ташкил этилади. Саволларнинг сони аввал режалаштирилган 328 тадан 71 тага қисқартирилган. 

Рўйхатга олиш натижасида Европа статистиклар конференциясининг 2020 йилдаги тавсиялари асосида 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади. 

Мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, чорва моллари ва паррандалар сони аниқланади. Бу орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик 25,6 триллион сўм, жумладан, 2,2 триллион сўм бюджет маблағларининг самарадорлиги, соҳадаги хизматлар ҳажми ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар тўплами яратилади.

Рўйхатга олиш жараёнларини самарали амалга ошириш учун “маҳалла еттилиги” махсус ўқув дастури асосида тайёрланади ва рағбатлантирилади. Бунинг учун Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган статистика тизимини мустаҳкамлаш лойиҳасининг маблағлари йўналтирилади.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғибот ишлари йўлга қўйилади. Махсус кўрсатув ва видеороликлар намойиш этилиб, фуқароларнинг хабардорлиги оширилади. 

Умуман, мазкур тадбирлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг реал кўрсаткичларини аниқ белгилаш, давлат дастурларини мақсадли ҳамда самарали амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади. 

Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини тизимли ва сифатли амалга ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ прокуратура органлари ходимларини мукофотлади'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 15:45

    'Франция ва Буюк Британия Украина учун қўшин юборишга тайёр'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 05:31

    Франция ва Буюк Британия Украина учун қўшин юборишга тайёр

    Франция ва Буюк Британия Россия билан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгач, Украина ҳудудида тинчликни таъминлаш мақсадида қўшин юборишга тайёр.

    '“Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2026 05:10

    “Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?

    Ўзбекистон Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева илк катта интервьюсида давлат бошқаруви, ислоҳотлар ва шахсий қарашлари ҳақида очиқ фикр билдирди.

    '2025 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий сафарлари: ташқи сиёсатдаги асосий йўналишлар ва амалий натижалар'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2026 04:27

    2025 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий сафарлари: ташқи сиёсатдаги асосий йўналишлар ва амалий натижалар

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йилдаги хорижий сафарлари мамлакат ташқи сиёсатининг институционал баркамоллашгани, иқтисодий манфаатлар билан уйғунлашгани ҳамда минтақавий ва глобал даражада мувозанатли олиб борилаётганини кўрсатади.

    'Коррупцияга қарши курашда янги тизимлар жорий этилади'ning rasmi

    Сиёсат 01.01.2026 10:00

    Коррупцияга қарши курашда янги тизимлар жорий этилади

    Президент фармонига мувофиқ, 2026 йилдан коррупциянинг олдини олиш, ички назоратни кучайтириш ва хабар берувчиларни ҳимоя қилишга қаратилган қатор янги механизмлар ишга туширилади.

    'Ўзбекистон Ғазо секторидаги вазиятни инсонпарварлик фожиаси деб баҳолади'ning rasmi

    Сиёсат 31.12.2025 16:58

    Ўзбекистон Ғазо секторидаги вазиятни инсонпарварлик фожиаси деб баҳолади

    Ташқи ишлар вазирлиги минтақадаги зиддиятларни кузатиб бораётганини билдирар экан, Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва тинчликни таъминлашни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.