АсосийСпорт

Мактабгача таълим соҳасида янгилик: тадбиркорларга 7 йилгача имтиёзли кредитлар ва “ноль” қийматида ер участкалари берилади

Мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) тадбиркорлик субъектларига қатор енгилликлар берилади.

'Мактабгача таълим соҳасида янгилик: тадбиркорларга 7 йилгача имтиёзли кредитлар ва “ноль” қийматида ер участкалари берилади'ning rasmi

Хусусан, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил қилишга рухсат берилади. 

Тадбиркорларга 7 йилгача бўлган имтиёзли кредит маблағлари ажратилади ҳамда фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер участкалари текинга берилади.

Хусусий секторни қўллаб қувватлаган ҳолда уларга имтиёзли кредитлар ажратилади. Хусусан, «ноль» қийматида ер бериш кўзда тутилмоқда. 

38 та «қизил» ҳудудга 1 фоиз ижтимоий ва даромад солиғи, 41 та «сариқ» ҳудудга 5 фоиз ижтимоий ва даромад солиғи белгиланади. 

Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти лицензия олинганидан кейин уч йил давомида қамров даражаси 70-80 фоиз оралиғида бўлган туман (шаҳар)лардаги тадбиркорлик субъектларига ижтимоий солиқ ставкаси 5 фоиз, 70 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги тадбиркорлик субъектларига 1 фоиз этиб белгиланади. 

Ушбу ислоҳотлар мактабгача таълим қамровини сезиларли даражада оширишга, хусусий секторнинг фаоллигини кучайтиришга ва педагоглар малакасини юксалтиришга олиб келади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жавоҳир Синдаров Даъвогарлар турнирига йўлланма олди'ning rasmi

    Спорт 23.11.2025 19:39

    Жавоҳир Синдаров Даъвогарлар турнирига йўлланма олди

    Бу ҳодиса Ўзбекистон учун илк йўлланма. Синдаров Даъвогарлар турнирига йўлланмани қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик бўлди.

    '“Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди'ning rasmi

    Спорт 21.11.2025 10:20

    “Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди

    “Манчестер Сити” жамоа етакчиси Фил Фоден билан амалдаги шартномани узайтириш учун яқин кунларда музокара бошлаши кутилмоқда.

    '“Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 12:54

    “Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди

    Исмоилов ўз мурожаатида 3 йиллик меҳнати, жамоа билан ўтган синов ва қувончларни эслаб ўтди.

    'Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 08:02

    Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши финалдан кейин жамоа ўйини, футболчиларнинг менталитети ва келгуси режалари ҳақида гапирди.

    'Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 19:51

    Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради

    Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

    'Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 13:52

    Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади

    Каннаваро шогирдлари Ал-Айнда халқаро турнир ғолиблиги учун курашади.