Долларнинг расмий курси яна қимматлашди

ИҚТИСОДИЁТ 25.02.2019, 13:56
Долларнинг расмий курси яна қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 26 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10 сўм 99 тийинга қимматлашиб, 8403 сўм 19 тийинга етган.

Евро курси эса 52 сўм 75 тийинга қимматлашиб, 9530 сўм 6 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 2 сўм 36 тийинга қимматлашиб, 128 сўм 61 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 151 сўм 13 тийинга қимматлашиб, 10 967 сўм, 84 тийинни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, доллар курси кетма-кет икки ҳафта — аввалига, 6 сўм, 38 тийинга, ўтган ҳафта эса 2 сўм, 95 тийинга арзонлашганди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1