1

"Браво" ва актриса Ҳалимахоннинг лицензияси тугатилди

ШОУ-БИЗНЕС 26.02.2019, 20:04
Теглар: Фото
"Браво" ва актриса Ҳалимахоннинг лицензияси тугатилди

Бугун, 26 февраль куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида “Бадиий сўз санъати ва саҳна масъулияти” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Давра суҳбатида қизиқчи ва сўз усталарининг ижодида кузатилаётган камчилик ва қусурларни бартараф этиш, олдини олиш ва тартибга солиш каби муҳим масалалар кўтарилди.

“Ўзбекконцерт” билан тузган лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилгани, яъни ўтказилган концерт дастурларида муассасага топширилган сценарийдан четга чиқиб, миллий урф-одатларимиз, одоб-аҳлоқ, маънавий қадриятларга ёт бўлган, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали ўзбек сўз санъати обрўсига путур етказаётгани, ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя этмагани учун сўз усталари “BRAVO” ва Ибрагимова Ҳалима Убайдуллаевналарнинг лицензиялари 2019 йилнинг 26 февраль кунидан амал қилиши тугатилади”, - деб маълум қилинди йиғилишда.

Шу билан бирга, сўз усталари (“Гап йўқ-триоси”) Сардор Ташмуҳамедов, Лалиддин Холматов ва Санжар Исабаевлар ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган мазмунан саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар ижросида бўлган “оммавий маданият” ва ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи видео клипларни ижтимоий тармоқларда тарқатганлиги учун огоҳлантирилди ҳамда келгусида шу каби ҳолатлар такрорланса, уларнинг лицензиялари ҳам тўхтатилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кундан аввал ижтимоий тармоқларда актриса Ҳалима Ибрагимованинг ҳақоратомуз сўзлари тасвирланган видеолар тарқалган эди.

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1