1

“Odnоklassniki.ru”да ҳокимга туҳмат қилган шахс 1,3 йилга озодликдан маҳрум этилди

ЖИНОЯТ 13.03.2019, 12:40
“Odnоklassniki.ru”да ҳокимга туҳмат қилган шахс 1,3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Интернет, айниқса ижтимоий тармоқлар зарур ахборот, мулоқот майдони бўлибгина қолмай, айрим уйдирмачилар маконига ҳам айланиб бормоқда.

Шундайлардан бири – Қ.С. “Odnоklassniki.ru” ижтимоий тармоғида ўзининг номига очилган профилга “Адолат излаб”, “Адолат қачон?” деб номланган видео маълумотларни жойлаштирган.

Унда гўёки туман ҳокими давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан тил бириктириб, уни ва акаси Э.С.ни айбсиз бўлсалар-да, уларга нисбатан ноқонуний далиллар тўплатиб қаматиб юборгани, фермер хўжалиги ер майдонларини ноқонуний тортиб олиб, пора эвазига бошқа бир фуқарога бериб юборгани айтилган. Унинг сўзларига қараганда, туман ҳокими 15-20 гектар ерни 5-10 минг АҚШ долларидан сотиб юборган. Бу гаплар билан у туман ҳокимини жуда кўп миқдорда пора олганликда айблаб, била туриб уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиб, қасддан туҳмат қилган.

Қ,С. бу қилмиши билан чекланиб қолмай, фирибгарлик билан ҳам шуғулланиб, иккита одамнинг иш ҳақини бермай келган.

- Инсон ҳар қандай қилмиши учун жавоб беради, албатта, – дейди Жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди раиси Мақсудбек Қиличев. – Айниқса, бировга асоссиз туҳмат қилиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Қ.С. томонидан амалга оширилган ишлар, видеоматериалларда тилга олинган ҳолатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Натижада бу фуқаро айтган гапи, келтирган фактларини далиллар билан исбот қилиб бера олмади. Қ.С. қилган туҳмати ва фирибгарлиги учун 1 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

ЎзА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1