1

Валентин Коваленко Эрон-Жанубий Корея ўйинини бошқаради

СПОРТ 17.11.2014, 09:31
Валентин Коваленко Эрон-Жанубий Корея ўйинини бошқаради

ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси 18 ноябрь, сешанба куни Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқаради. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этишларича, мазкур учрашувни бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ҳакамларни жалб қилиш таклифи Эрон Футбол Федерациясидан тушган.

Хабар беришларича, Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувда Коваленкога қанотларда ФИФА лайнсменлари Маъмур Саидқосимов ва Алишер Усмоновлар ёрдам беришади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1