АсосийJamiyat

Сайёр судда 45 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди

'Сайёр судда 45 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди'ning rasmi

Яқинда Бухоро вилояти Халқ қабулхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б. Исаков ҳамда Олий суд судьялари О. Арабов, Ж. Такашев ва М. Эшимбетов томонидан тизимга дахлдор масалалар юзасидан аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.

Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорлари ҳамда ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган жами 45 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида жойида ҳал қилинди.

Ўтказилган учрашувда ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш ва алимент, мерос ҳуқуқига оид муносабатларни тартибга солиш масалалари бўйича судлар маҳалла, ёшлар ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, сайёр қабул давомида халқимизга хос бўлган инсонпарварлик тамойиллари асосида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 5 нафар маҳкум суд залидан қамоқдан озод қилиниб, оиласи, ўз яқинлари бағрига қайтарилди, 1 нафар маҳкумнинг жазо ўташ тартиби енгиллаштирилди.

    Бошқа янгиликлар