АсосийJamiyat

Таниқли киноижодкор Рихсивой Муҳаммаджонов вафот этди

'Таниқли киноижодкор Рихсивой Муҳаммаджонов вафот этди'ning rasmi

Kun.uz нашрининг ёзишича, Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро Facebook’даги саҳифасида хабар берди.

Рихсивой Муҳаммаджонов 1940 йил 30 ноябрь куни туғилган. 1962 йилда Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтини, 1972 йилда Сценарийчилар ва режиссёрлар олий курсини тамомлаган. 1976 йилдан бери «Ўзбекфильм» киностудиясининг сценарий-муҳаррирлик коллегияси аъзоси бўлган.

Р.Муҳаммаджонов «Абдуллажон», «Суюнчи», «Тангалик болалар», «Чинор остидаги дуэль», «Осмондаги болалар», «Сотқин» каби машҳур фильмларда сценарий муаллифи бўлган. Режиссёр сифатида «Олтин Девор», «Чол ва набира», «Қайдасан муҳаббат?» фильмларини яратган.

"Darakchi.uz" сайти таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

    Бошқа янгиликлар