Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси томонидан Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўртасида Наврўз байрамига бағишланган «Скайраннинг» (Тоққа югуриш) бўйича марафон ўтказилди.
Марафон якунига кўра, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлардан бирининг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиси Арман Қуролов 1 соату 46 дақиқа натижа билан 1-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан кубок, дипломлар ва қимматбоҳо совғалар билан тақдирланди.







