АсосийJamiyat

Энергетика вазири ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

'Энергетика вазири ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Энергетика вазири Алишер Султонов бугун, 26 март куни Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур туманидаги ўзи таълим олган 180-умумтаълим ўрта мактабига ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига шахсий китобларидан совға қилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари бундай ташаббусларнинг муҳим аҳамиятга эга экани ҳақида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтган эди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталар экан, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидлаган эди.

    Бошқа янгиликлар