АсосийJamiyat

353 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар хонадонда сақланаётгани фош этилди

'353 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар хонадонда сақланаётгани фош этилди'ning rasmi

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида дори-дармон воситаларининг яширин “омбор”и фош қилинди.

Тошкент туманининг чегарадош ҳудудида жойлашган “Ғишткўприк” маҳалласида айрим шахслар ўз хонадонларидан “яма” сифатида фойдаланишга, содда қилиб айтганда товар-моддий бойликларни ноқонуний сақлашга имкон бериб, қонунбузилиш ҳолатларига ўз “ҳисса”ларини қўшишади.

Ана шундай шахслардан бири, фуқаро У.Қ.нинг хонадони ҳам белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда муқаддам кичик туркумларда олиб келинган салкам 2 минг дона озиш учун мўлжалланган дори воситалари ва гигиеник воситалар тўплаб қўйилганлиги фош бўлди.

Аниқланишича 4 турдаги мазкур товарларнинг умумий қиймати салкам 353 миллион сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат буйича божхона текширувлари давом эттирилмокда.

    Бошқа янгиликлар