Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қимматлашди

ИҚТИСОДИЁТ 01.04.2019, 13:35
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 26 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 29 сўм 65 тийинга қимматлашиб, 8419 сўм 62 тийинга етган.

Евро курси эса 47 сўм 28 тийинга арзонлашиб, 9444 сўм 29 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 58 тийинга арзонлашиб, 128 сўм 14 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 110 сўм 70 тийинга арзонлашиб, 10 971 сўм, 61 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1