АсосийJamiyat

​Солиқлар нималарга сарфланишидан хабардормисиз?

'​Солиқлар нималарга сарфланишидан хабардормисиз?'ning rasmi

Буюк бобокалонимиз Амир Темур ўз ҳукмронлиги даврида давлат ривожи учун муҳим бўлган солиқ сиёсатини ишлаб чиқиши бутун мамлакат тараққиётига хизмат қилган. Давлат солиқ қўмитаси буюк саркарда таваллуд топган сана арафасида#Mensoliqto`lovchiman - #Яналогоплательщик шиори остида акция ташкил этмоқда.

Акция доирасида давлат солиқ органлари ходимлари ёшларга солиқларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берадилар.

Тадбир 8 апрель куни Шаҳрисабз шаҳрида, 9 апрель куни Самарқанд шаҳрида, 11 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Акция Давлат солиқ қўмитасининг “Facebook”даги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри намойиш этилади ва янгиликларни биз билан кузатишда давом этинг!

Тадбирга акцияда иштирок этиш истагидаги барча ёшларни таклиф этиб қоламиз!

ДСҚ Матбуот хизмати


    Бошқа янгиликлар