1

Ван Гал: Роналду ва Месси “Олтин тўп”га лойиқ эмас

СПОРТ 20.11.2014, 08:54
Ван Гал: Роналду ва Месси “Олтин тўп”га лойиқ эмас

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал “Олтин тўп” совринига давогарлар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

- “Олтин тўп” билан доим машхур футболчи тақдирланади. Шубҳасиз, бу сафар нуфузли мукофотни ёки Роналду ёки Месси олади. Бироқ ана шу совринга лойиқ бўлиш учун футболчи жаҳон чемпиони бўлиши керак.

Умид қиламанки, “Олтин тўп”га Германия терма жамоаси аъзоси лойиқ деб топилади, чунки улар бунга ҳақли, - дея, фирк билдирди голландиялик мутахассис.

Таъкидлаш жоизки, миллий терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов “Олтин тўп”га немис футболчиси Томас Мюллерни лойиқ деб топган.

SPORTS.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1