АсосийJamiyat

​Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

'​Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Новосибирск-Тошкент” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини божхона назоратидан ўтказиш давомида, фуқаролар И.О. ва Р.А.лар 31 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, балиқ маҳсулотлари, цитрус мевалари, салқин ичимликлар ва ювиш воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб келаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ушбу товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 53 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар