АсосийJamiyat

Андижонда 10 минг киши иштирокида оммавий пиёда юриш акцияси ўтказилади

'Андижонда 10 минг киши иштирокида оммавий пиёда юриш акцияси ўтказилади'ning rasmi

Эртага Андижон шаҳрида Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан оммавий пиёдалар юриши ўтказилади. «Дарё»нинг хабар беришича, тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида айрим кўчаларда автотранспортлар ҳаракатланиши вақтинча чекланади.

Оммавий юриш доирасида белгиланган ҳудудларда Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг инновацион ишланмалар ярмаркаси, вилоятда фаолият олиб бораётган 14 та йирик дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотлари кўргазмаси, тиббий кўриклар ташкил этилади. Шунингдек, ёшлар иштирокида «Биз, соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, акциялар ўтказилади.


    Бошқа янгиликлар