АсосийJamiyat

Cифати кафолатланмаган дори воситалар савдосининг олди олинди

'Cифати кафолатланмаган дори воситалар савдосининг олди олинди'ning rasmi

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Б.М.гатегишли савдо дўкони ёнидаги ёрдамчи хўжалик кўздан кечирилганда, 4-5 дона полиэтилен сумкалар ичида умумий қиймати 27 миллион сўмдан зиёд ноқонуний товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Аҳамиятлиси, мазкур товарлар ичида инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи, ҳеч қандай ҳужжатлари ва сертификатлари бўлмаган 15 турдаги дори воситалари ҳам бор экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар