АҚШда Falcon Heavy коинотга учирилди, дея хабар қилмоқда Life.ru нашри.
Ракетабардор Саудия Арабистонининг Arabsat 6A алоқа йўлдошини коинотга олиб чиқади.
Аслида, Falcon Heavy 9 апрель куни самога кўтарилиши керак эди, лекин ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бу кейинга қолдирилди.
Эндиликда Arabsat 6A алоқа йўлдоши Яқин Шарқ, Африка ва Европа учун Интернетга кира олиш имконини яратади.
Ракетабардорни коинотга SpaceX раҳбари Айлон Маск жўнатди.