1

Тошкентда Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси очилди

ЖАМИЯТ 18.04.2019, 13:34
Тошкентда Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси очилди

Тадбирда Корея Республикаси экспорт-импорт банки президенти Юн Сунг Су, “LG CNS” компанияси президенти Ким Ён Соб, дипломатик корпуслар вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутасаддилари иштирок этди.

Лойиҳанинг асосий мақсади ахборот-кутубхона муассасаларини ягона электрон кутубхона тизимига улаш орқали аҳоли билим савияси ва сифатини оширишдан иборат. Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси электрон кутубхона, рақамлаштириш ва сканерлаш маркази ҳамда мультимедиа марказидан иборат.

photo5314253410498882316.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг тўртинчиси, яъни аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ташаббусига ҳамоҳанг бўлиб, китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Фойдаланувчиларга замонавий, сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида Миллий умумтаълим электрон кутубхонасида мультимедиа ўқув заллари, видео ҳудуд, имконияти чекланган фойдаланувчилар учун махсус жойлар, рақамлаштириш маркази, аудио ва видео студиялар ишламоқда.

Рақамлаштириш хонасида турли хил турдаги сканер, микроплёнка қурилмалари, кесиш ва елимлаш дастгоҳлари ўрнатилган. Бу қурилмалар орқали нафақат умумтаълим электрон кутубхонаси материалларини балки турли хилдаги материалларни рақамлаштириб, электрон ҳолатга келтириш мумкин. Бу электрон ҳолатдаги маълумотлардан e-book тизими орқали кутубхона фойдаланувчиларига нафақат бино ичида балки масофадан туриб хизмат кўрсатишни таъминлайди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1