1

Андижонда қўшилган қиймат солиғи орқали тушган маблағлар 122 миллиард сўмга кўпайди

ЖАМИЯТ 18.04.2019, 14:29
Андижонда қўшилган қиймат солиғи орқали тушган маблағлар 122 миллиард сўмга кўпайди

190 миллиард 579 миллион сўм. Бу кўрсаткич жорий йилнинг 1 – чорагида Андижон вилоятида қўшилган қиймат солиғи орқали тушган маблағ. Ўтган йилнинг худди шу даврида ушбу солиқ тури тўловчилар давлат бюджетига 68 миллиард 410 миллион сўм ҳисса қўшган эдилар.

Адолатлилик тамойили асосида олиб борилган солиқ ислоҳотлари натижасида вилоятда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 510тадан 1615тага ортиб, 2125 тани ташкил этмоқда.

Шулардан 1736 таси ёки 82 фоизи қўшилган қиймат солиғининг умумлаштирилган тартибда тўловчилари ҳисобланади. 389таси қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибида фаолият юритмоқда.

Прогноз кўрсаткичларига кўра, ушбу солиқ турининг йиллик тушуми 745 миллиард сўмдан ортиши кутилмоқда.


Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси
жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1