АсосийJamiyat

“Ҳумо” муз саройида илк машғулотлар бўлиб ўтмоқда

'  “Ҳумо” муз саройида илк машғулотлар бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Шу кунларда Тошкент шаҳрининг энг йирик спорт мажмуасида фигурали учиш мактаби ўқувчиларининг янги саройдаги илк ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Мураббийлар, ёш спортчилар ҳамда уларнинг ота-оналари бўлажак чемпионлар учун яратилган бундай имкониятлардан жуда хурсанд.

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси Элита Аванесяннинг таъкидлашича бу ажойиб, жаҳон стандартларига жавоб берувчи муз саройининг барпо этилиши билан ёш спортчиларнинг ўзига ишончи янада ортган. Энди уларда катта мусобақаларни ўтказишга, чет эллик машҳур спортчилар, мураббийлар ва халқаро ҳакамларни таклиф қилиб, улар иштирокида семинар машғулотлар ўтказишга имкон туғилди. Олдин фигурали учиш мактаби қатнашчилари пластик муз устида, аҳоли билан гавжум кўнгилочар мажмуаларда машғулотлар ўтказишган бўлса айни кунда ҳақиқий муз аренасида тайёргарлик кўриш бахтига муяссар бўлишди.

Спортчилар ўз ёш тоифасига кўра чет эллардаги мусобақаларда ҳам иштирок этишмоқда. Бугунги кунда тайёргарлик кўришга барча шарт-шароит бор, шундай экан болалар янада жиддийроқ шуғулланиб, йирик чемпионатларда қатнашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишган. Яқинда Чимкентда мусобақалар бўлиб ўтади. Шу билан қишги ўйинлар мавсумига якун ясалади. Шу йилнинг август ойида эса янги мавсум бошланади. Яъни ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатлари бўлиб ўтади. Айни кунларда ёш спортчиларимиз ниятни катта қилиб, йирик беллашувларга йўлланма олиш учун тиришқоқлик билан ҳаракат қилишмоқда.

Шаҳризода Отабаева

    Бошқа янгиликлар