9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Чирчиқ” полигонидаги халқаро стандартларга мос тарзда бунёд этилган майдонда 1-5 май кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги миқёсида Танк биатлони бўйича мусобақа ўтказилади.
Мусобқанинг тантанали очилиш маросими бугун, 1 май куни соат 09.00 да бўлиб ўтди.
Шунингдек, 5 май куни соат 09.00 да бошланадиган финал баҳслари давомида замонавий ва Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий техникаларнинг намойиши, ҳарбий санъаткорлар томонидан концерт дстури тақдим этилади.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати