1

Дель Пьеро Италия Футбол Федерациясини бошқариши мумкин

СПОРТ 24.11.2014, 20:21
Дель Пьеро Италия Футбол Федерациясини бошқариши мумкин

“Ювентус” афсонаси Алессандро Дель Пьеро Италия Футбол Федерациясига президентлик қилиши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда деб хабар бермоқда bobsoccer.ru нашри.
Унинг номзодини “кўҳна синьоралар” раҳбари Андра Аньелли қизғин қўллаб-қувватламоқда. Италия футболининг ҳозирги раҳбари шу ой бошида расистик хатти-ҳаракати учун ФИФА томонидан жазоланди ва у кейинги президентлик сайловида иштирок эта олмайди.
Сандро эса мухлислар орасида ҳам, бошқа мутасаддилар орасида ҳам жуда яхши обрўга эга ва унинг сайловда ғолиб бўлиш имкониятлари ўз-ўзидан жуда юқори.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1