Бразилиялик афсонавий футболчи бовул қилиш йўлига инфекция тушган деган шубҳа билан касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ Сан-Паулудаги Альберт Эйнштейн касалхонасига матбуот-хизматига таянган ҳолда. Унинг соғлиғи ҳақида батафсил маълумот берилгани йўқ, дея хабар беради ТАСС.
Бор-йўғи 10 кун олдин Пеле буйракдаги тошни олдириб, касалхонадан чиққан эди. Ўша пайтда уч карра жаҳон чемпиони ошқозондаги кучли оғрик сабаб касалхонага ётган эди. Таҳлиллар натижасида 74 ёшли бразилияликнинг буйрағида тош борлиги аниқланган ва операция қилинганди.