Жорий йилнинг 30 апрель кунидан 1 майга ўтар кечаси соат 01:07 да Мирзо Улуғбек тумани Х.Абдуллаев кўчаси 75А-уйда жойлашган “Саф-Савдо” МЧЖ дўконидан Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Мониторинг марказига “ташвиш” хабари келиб тушган.
Келиб тушган хабар зудлик билан Мирзо Улуғбек тумани 1-сонли Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳга етказилган.
Воқеа жойига 4 дақиқада етиб борган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан “Саф-Савдо” МЧЖ дўкони кириш эшигининг паст ойна қисмини синдириш йўли билан ичкарига кирган номаълум шахс, озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида қўлга олиниб, тумандаги 1-сон ИИББ га топширилган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу номаълум шахс 1980 йилда туғилган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Д.В. исмли фуқаро эканлиги аниқланган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Матбуот хизмати






