Юртимизнинг бир гуруҳ ўқувчи ёшлари Италиянинг Модена шаҳрида жорий йилнинг 3-5 май кунлари ўтказилган «Le Serate Russe in Italia» номли халқаро конкурс фестивалида совринли ўринларни эгаллашди:
1)Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 3-синф ўқувчиси Абдуллаева Солиҳа 1– ўрин – тасвирий санъат йўналишида;
2)Республика ихтисослашган дизайн мактаби ўқувчиси Файзуллоева Гулнигор1– ўрин – либос дизайни йўналишида;
3)П.П. Бенков номидаги Республика рассомлик коллежи ўқувчиси Эрназарова Висола2- ўрин – интерьер дизайни бўйича;
4)Республика ихтисослашган дизайн мактаби ўқувчиси Ғофуров Исроил 3– ўрин – тасвирий санъат йўналишида;
5)Андижон вилояти Хўжаобод тумани Енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Пўлатжонова Ситорабону3– ўрин – либос дизайни йўналишида.