АсосийJamiyat

​ТАТУда қирғизистонлик мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди

'​ТАТУда қирғизистонлик мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди 'ning rasmi

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Қирғизистон Республикасининг Боткент вилояти ўрта мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қўшни мамлакат ўқувчиларига бугунги кунда университатнинг илмий салоҳияти, талабалар ҳаёти, ўқув жараёни, лабараториялар ҳақида батафсил маълумот берилди. Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари ушбу олийгоҳга ўқишга киришларини хоҳлашса, албатта, янада кенг имкониятлар яратилиб берилиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, очиқ эшиклар кунида Қирғизистон Республикасининг “Nur elet” Ёшлар иттифоқи аʼзолари ҳам иштирок этишди.

    Бошқа янгиликлар