​Халқаро мусобақада ғолиб бўлган гандболчи қизларимиз муносиб кутиб олинди (фото)

СПОРТ 13.05.2019, 13:24
​Халқаро мусобақада ғолиб бўлган гандболчи қизларимиз муносиб кутиб олинди (фото)

Жорий йилнинг 6-12 май кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида гандбол бўйича “IHF Trophy” мусобақасининг Марказий Осиё босқичи бўлиб ўтди. Унда 2000 ва 2001 йилларда туғилган қизлардан таркиб топган жамоаларимиз ҳам иштирок этиб чемпионликни қўлга киритишди.

17 ва 19 ёшли қизлардан таркиб топган жамоаларимиз Мўғулистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон жамоаларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал халқаро мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Якунда чемпионликни қўлга киритган гандболчи қизларимизга кубоклар ва олтин медаллар топширилди.

Бугун, 13 май куни ушбу мусобақада иштирок этган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Мўғулистондан ёруғ юз билан қайтган вакилларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Тадбирда Ўзбекистон гандбол федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1