1

Алимент тўлашдан бўйин товлаганларга жазо қўлланилмоқда

ЖИНОЯТ 15.05.2019, 09:49
Алимент тўлашдан бўйин товлаганларга жазо қўлланилмоқда

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 13.10.2006 йилдаги ажримига асосан қарздор М.Ибрагимовдан ундирувчи Қ.Алланазаровна фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздор М.Ибрагимов муққаддам алимент тўламаганлиги учун жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг ҳукмига асосан жиноий жавобгарликка тортилган бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан давлат ижрочисининг алимент пулларини ўз вақтида тўлаши тўғрисида бир неча маротаба берган огохлантиришларига қарамасдан, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Натижада, М.Ибрагимовнинг алиментдан қарзи 01.04.2019 йил ҳолатига 15.689.197 сўмни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасида “Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, — ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади” деб кўрсатилган.

Шунга асосан, М.Ибрагимовга нисбатан тўланган ҳужжатлар унинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун Ҳазорасп туман маъмурий судига ўтказилган.

Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан М.Ибрагимовга нисбатан тўпланган ҳужжатларни мазмунан кўриб чиқилиб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасидан назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли унга нисбатан 15 кун муддат қамоқ жазоси қўлланилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1