1

Алимент тўлашдан қочган «ота» қамалди!

ЖИНОЯТ 16.05.2019, 16:00
Алимент тўлашдан қочган «ота» қамалди!

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими томонидан вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пули тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган ижро ҳужжатларидан бири,Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг 22.03.2017 йилдаги суд буйруғига кўра қарздор А.Волосниковдан ундирувчи И.Багданованинг бир нафар вояга етмаган фарзадининг моддий таъминоти учун 01.05.2019 йилга қадар тўланиши лозим бўлган алимент миқдори 9 800 000 сўмни ташкил қилган.

Қонунчиликдаги ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра ўз фарзандининг тақдирига бефарқ бўлган оталарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига кўра моддий ёрдамга мухтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўланмаслик, ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бунга кўра, Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида Учқудуқ туман маъмурий судининг 13.05.2019 йилдаги қарорига асосан А.Волосниковга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига кўра 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1