1

Эбола вакцинаси инсонларда муваффақиятли синаб кўрилди

САЛОМАТЛИК 27.11.2014, 13:06
Эбола вакцинаси инсонларда муваффақиятли синаб кўрилди

Эбола вирусига қарши вакцина инсонларда синаб кўрилди ва у ижобий натижаларни бермоқда. Ўнлаб кўнгиллиларда ўтказилган вакцинация дори воситаси миқдори уларда соғлиқларини тиклаш бўйича имкониятларни оширмоқда, дея хабар бермоқда РИА Новости BBC Newsга таянган ҳолда.

Вакцина ҳар бир иштирокчи организмида иммунитетни кўтаришга ёрдам берди. Тажриба учун балоғат ёшига етган 20 киши жалб этилди.

Эболага қарши янги восита GlaxoSmithKline компанияси томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Компания раҳбари Эндрю Уитти “Бу одамни қувонтирадиган белги” деган фикрни билдирди. Унинг фикрича, вакцинани вирусга қарши қўллаш учун яна бир ойлик синов муддати керак бўлади.

GlaxoSmithKline компанияси дори воситаси икки ойдан бери синовдан ўтказилмоқда. Синовларда АҚШ, Буюк Британия, Мали ва Швецариядан жами 200 киши қатнашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1