1

Фин таълими муваффақиятининг сири ёхуд Финляндияда яшовчи ватандошимиз таълим сирларини бўлишади

ЖАМИЯТ 29.05.2019, 16:30
Фин таълими муваффақиятининг сири ёхуд Финляндияда яшовчи ватандошимиз таълим сирларини бўлишади

PISA нуфузли халқаро ташкилоти ҳар 3 йилда ўтказиладиган халқаро тадқиқотлар натижаларига кўра, фин мактаб ўқувчилари дунёдаги энг юқори даражадаги билимларни намойиш қилишди. Улар сайёрамизнинг энг кўп ўқиган болалари сифатида эътироф этилди. Аҳамиятли томони, финляндиялик ўқувчилар бошқа мамлакатлардаги тенгдошларига нисбатан мактабда камроқ вақт ўтказиб, кунига энг кўпи билан ярим соат дарс қилишар экан... Хўш, фин таълим тизими дунёнинг энг муваффақиятли таълим тизими сифатида эътироф этилаётганининг сабаби нимада? Мактабда камроқ бўлиб, кам дарс қилган ўқувчилар қандай қилиб сайёранинг энг яхши ўқувчилари сифатида тан олинди? Ана шу саволлар бизни қизиқтирди. Финляндия таълимини ўргандик, мутахассисларнинг фикрларини тингладик. Манба излаш давомида шу бўйича бизга ўзимиз хоҳлаган маълумотни бера оладиган мутахассис ҳам топдик. “ConnectUz” консалтинг компаниясининг асосчиси, таълим ва тадқиқотлар соҳасида жамоат арбоби, Финляндия ёшлари лойиҳасининг муаллифи,университети маърузачиси, Буюк келажак маслаҳат кенгаши аъзоси, ҳозирги кунда Финляндияда яшайдиган ватандошимиз Камилла Султанова билан боғландик. У Финляндия таълими тўғрисида бизга маълумот берди.

Фин таълимининг асослари ҳақида...

Бу ерда болалар ҳафтада беш кун, фақат кундузи ва жума куни қисқартирилган мактаб кунида ўқишади. Дарс вақти ҳар бир мактабнинг ўз ихтиёрига кўра, 8 дан 16 гача. Бу мамлакатнинг энг катта мактабида 960 та ўқувчи бор. Энг кичик мактабда эса 11 нафар ўқувчи таълим олади.Деярли барча мактаблар – давлат мактабларидир. Шунингдек, хусусий мактабларҳам бор.

Финляндия юқори даражадаги таълимга эга. Дастлабки тайёргарлик, ўрта таълим ва иккинчи босқични ўқитиш бепул бўлиб, кўп ҳолларда қўшимча таълим ҳам бепулдир. Даромад даражасидан қатъи назар, ҳар бир оила сифатли таълим олиш ва мамлакатнинг фаол фуқароси бўлиш учун тенг имкониятга эга. Бу ерда болалар ҳафтада беш кун, фақат кундузи ва жума куни қисқарти- рилган мактаб кунида ўқишади. Дарс вақти ҳар бир мактабнинг ўз ихтиёрига кўра, 8 дан 16 гача. Бу мамлакатнинг энг катта мактабида 960 та ўқувчи бор. Энг кичик мактабда эса 11 нафар ўқувчи таълим олади.Деярли барча мактаблар – давлат мактабларидир. Шунингдек, хусусий мактабларҳам бор.

Ўқув йили августда бошланиб, май ойи охирида якунланади

Фин таълими муваффақиятини таъминлайдиган 7 та асос бор. Шулар ҳақида тўхталамиз: ҳамма нарсада тенглик керак:

Бу ҳар бир нарсада тенглик тамойилини илгари суради. Келинг изоҳлаймиз. Масалан, энг яхши мактаб ёки энг ёмон мактаб деган тушунча йўқ. Барча таълим муассасалари бир хил жиҳозланади, бир хил молиялаштирилади. Тенглик тамойили мактабнинг ҳар бир йўналишида акс эттирилган, десак тўғри бўлади. Масалан, ҳамма фан-лар бирдек ўқитилади, бири бошқасига қараганда чуқурроқ ўргатилмайди. Ўқувчининг ота-онаси қаерда, ким бўлиб ишлаши муҳим эмас, ҳамма ўқувчи тенгдир, деган қараш ҳам бор. Ўқитувчиларга ўқувчилардан ота-онаси, уларнинг иш жойи ҳақида сўраши тақиқланган. Бундан ташқари, ўқувчилар бир-бирига таққосланмайди ҳам. Яъни, яхши ўқийдиган бола ҳам, фанларни ёмон ўзлаштирадиган ўқувчи ҳам ҳаммаси бирга ўқийди.

Бепул таълим: Финляндия мактаблари мутлақо бепул. Бундан ташқари, овқатланиш, экскурсиялар, мактаб таксиси, дарсликлар, офис, жиҳозлар ва ҳатто планшет-ноутбуклар ҳам бепул.

Индивидуаллик: Фин мактабида ҳар бир бола индивидуал ўқув дастурига мувофиқ ўрганади. Ҳар бир ўқувчининг ўз дарсликлари, вазифалари, машқлари мавжуд бўлади. Битта синфнинг ўзида, бир дарсда болалар бир хил эмас, айнан ҳар хил мураккабликдаги машқни бажаришади. Ҳар бир бола ўз вазифасини бажаради ва алоҳида баҳоланади. Болаларни ўзаро таққослашга йўл қўйилмайди.

Амалийлик: Бу нарса кўпроқ ҳаётга тайёрлов ёндашувидан келиб чиқади. Яъни мактабларда нафақат турли фанлардан сабоқ берилади, балки ҳаётга фойдали бўлган нарсалар ҳам ўргатилади. Масалан, улар мерос солиғи ёки иш ҳақи миқдорини ҳисоблаб, бир неча чегирмалардан сўнг маҳсулот нархи қанча бўлишини таққослаб ҳам беришади.

Ишонч: Мамлакатда таълим дастури бир хил. У фақат умумий тавсияларни ифодалайди. Ҳар бир ўқитувчи ўзига тегишли бўлган, ўзи қайси бирини маъқул кўрган бўлса, ўша услубни қўллаган ҳолда дарс ўтади. Ишонч тамойили бевосита ўқувчилар ўртасидаги муносабатларда ҳам акс этади. Қандай қилиб дейсизми? Масалан, дарс давомида ўқувчи ўзини қизиқтирган машғулот билан шуғулланиши мумкин. Энг муҳими, у ўзига нима кераклиги, қайси бири фойдали эканлигини яхши билади.

Ихтиёрий таълим: Фин таълим тизимида бола ўқиши, ўрганиши учун мажбурлаш ёндашуви йўқ. Тўғри, педагоглар ўқувчининг эътиборини тортишга ҳаракат қилишади. Лекин қизиқиш, ўрганишга иштиёқ бўлмаса, у мажбурланмайди, балки амалий жиҳатдан фойдали бўлган, ўзи қизиққан касбга йўналтирилади. Боланинг нимага қизиқиши, қайси касбга мойиллиги “келажак ўқитувчиси” томонидан тест ва суҳбат йўли орқали аниқланади.

Мустақиллик: Финлар ҳар бир нарсада мустақиллик, мактаб боласига энг муҳим нарсани – мустақил истиқболли ҳаётни ўргатиш керак, деб ҳисоблашади. Ўқитувчи китобларда бор мавзулар ҳақида узундан-узоқ гапириб ўтирмайди. Ахир уларнинг ҳаммаси китобда бор-ку. Энг муҳими, мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур ресурсларни билиш керак. Яъни интернет, калькулятордан фойдаланиш қобилиятини ўстириш керак.

Мактаб ҳаётига доир бошқа муҳим маълумотлар:

Мен ўзбек аёли сифатида финляндиялик ёшларга, ўқитувчилар ва ўқувчиларга керакли қадриятларни етказиб беришимга ишонаман. Тўғри, Финляндияда таълим олиш борасида имкониятлар кўп. Шу билан бирга муаммолар ҳам бор. Масалан, Ўзбекистонда битта таълим йўналишини танлайсиз. Финляндияда эса жуда кўп нарса бор ва баъзан танлаш жуда қийин бўлади. Хельсинки шаҳрида жойлашган 2 та умумтаълим мактабларида профессионал йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиб келаман. 2 йилдирки “Global Dignity Girls & Boys Ry” фирмаси билан иш олиб боряпмиз. Уларнинг асосий мақсади – ёшларга ўз қадр-қиммати билан ишончли, жасоратли ва хатосиз, қўрқмасдан яшашни бошлаш учун намуна моделларидан илҳом беришдир. Финляндия пойтахти ҳудудида 7, 8 ҳамда 9 синфлар учун 2 соат давомида илҳомлантирувчи тадбирлар ўтказилади. Мактаб, ўқитувчи ва талабаларнинг ҳамкасблари бўлиш мен учун ҳам катта масъулиятдир. 2015 йил бошида ташкил этилган “Global Dignity Girls & Boys Ry” ташкилоти тадбирларида ва турли хил санъат лойиҳаларида Хельсинкидан қарийб 4000 нафар йигит-қиз иштирок этди. Кўча-кўйда бадиий лойиҳалар, семинарлар, мунозаралар ва форумлар ўтказилди. Esa Rantamo Taivallahti va Yhtenäiskoulu мактаби талабаларни жалб қилишга масъул эди. Бунда 2 та фойдали лойиҳа бор эди. “Hyván mielen lounas” бу – кекса одамларга яхши табассум ва тушлик дастури. Биз ёшларни улар билан суҳбатлашиш лойиҳасини яратдик. Ёшлар билан ишлаш лойиҳасини ёшлар билан биргаликда яратдик ва синовдан ўтказдик. 2018 йил май ойида Esa Rantamo (ўқитувчи, профессионал йўналтирувчи шахс) мен

Дунёнинг аксарият таълим муассасалари ўз кийимига эга. Айниқса, бу мактабларга тегишли. Лекин Финляндияда бундай эмас. Финлар мактаб кийими керак эмас, деб ҳисоблашади. Пойабзал ҳам ихтиёрий.

Фин мактаблари юқоридан текширилмайди (1970 йилларда таълим соҳасида кўплаб назорат қилувчи органлар бекор қилинди). Мактаблар олий органларга ҳисобот бериши шарт эмас. Бу билан мактаблардан кўплаб ҳужжатларни олиб ташлаш, улар билан ишлаш тизимига барҳам берилди. Улар учун асосий нарса бу эмас, энг муҳими таълим сифати, болалар билан ишлашда вақтни бой бермасликдир.

Финляндияда асосий таълимда талабалар учун миллий тестлар йўқ. Бунинг ўрнига ўқитувчилар ўқув дастурида ўз мавзусини баҳолаш учун масъулдирлар. Сертификатнинг баҳоси ҳам ўқитувчи томонидан берилади. Ушбу баҳо асосида талабалар келгусида ўқиш учун танланади. Шундай қилиб, миллий ўқув дастури бўйича кенг тарқалган мавзуларни баҳолаш кўрсатмалари тақдим этилади.

Ўқитувчи ўқитиш усулларини эркин танлайди

Финляндияда барча ўқитувчилар магистр даражасини олиши керак. Касб-ҳунар таълими бўйича ўқитувчилар устоз ёки бакалавр даражасига эга бўлиши лозим. Таълимнинг юқори даражаси, Финляндия ўқитувчилари талабига биноан, жуда автоном профессионалдир.Уларга ўқитиш усулларини танлашда тўлиқ эркинлик берилади. Ҳар бир ўқитувчи мустақил равишда уни ўрганиш учун ўқув дастурини яратиши мумкин. (Абитуриентлардан фақатгина 10 фоизи студентликка қабул қилинади).

ЎҚИШ БОСҚИЧЛАРИ: 1- синфлар. Болалар одатдагидай ўқитувчи билан бир хонада ўтиришади. Энг кичик (1-2 синф- лар) ўқиш, фин, математика, иш, расм, мусиқа ва жисмоний тарбия дарслари ўтилади. Финляндияда бошланғич мактаб бир вақтнинг ўзида бир нечта курсларни ўқитиш мумкин. Бироз вақтгача (3-6 синфлар) болалар инглиз тилини мукаммал ўрганишади. Тўртинчи курсда яна бир чет тилини танлашади. Шу билан бирга қўшимча фанларни ўз ичига олади: компьютер, хор ва ёғоч ишлари. Ижодий ривожланишга катта эътибор қарати- лади. Ўқувчилар турли хил мусиқа асбобларини ўрганишади. Ўқув машғулотининг бешинчи йилида фанга та- рих, кимё, физика ва география қўшилади. Жисмоний тарбия машғулотлари ҳафтасига 1-3 марта ўткази- лади. Ўрта мактаб: 7-9 синф. Бу йилларда асосий фанларга ўз танловларига параллел субъектлар қўшилади. 9-синф ўқувчилари ҳақиқий иш билан танишишади. Улар иш жойини танлашади ва ўзла- рини қизиқтирган касбни эгаллашади.ўшимча даража: 10 синф. Бу даража ўқувчиларнинг натижаларини яхшилаш имкониятини беради. Коллеж, лицей: 11-12 синфлар. 10-синфни тамомлагач, мактаб ўқувчилари лицейда ўқишни давом эттиришади. Ёки касб-ҳунар коллежига боришади. Битиргандан сўнг, барча имтиҳонларни топширгандан кейин тантанали муҳитда оқ шапка олишади. Бундан буён улар мамлакатдаги ҳар қандай университетга ўқишга киришлари мумкин.

Финларга дарс бераётган ўзбек қизи

– 2006 йилда Global Dignity ташкилоти таъсис этилди. У Норвегия шаҳзодаси Хоконом, фалсафа фанлари профессори Пекка Химанен (Финляндия) ва HOPE ташкилотининг асосчиси Жон Хоуп Брайант (АҚШ) томонидан ташкил этилди. Ҳозир 70 га яқин мамлакатларда бўлган 1,5 миллион ёш бу ташкилотга аъзо ҳисобланади. Мен 2014 йилдан бери Финляндия филиалининг асосчиларидан бири бўлиб ишлаяпман. Бу менга мактаб тизимининг қандай ишлаши борасида жуда катта тажриба берди.

Мен ўзбек аёли сифатида финляндиялик ёшларга, ўқитувчилар ва ўқувчиларга керакли қадриятларни етказиб беришимга ишонаман. Тўғри, Финляндияда таълим олиш борасида имкониятлар кўп. Шу билан бирга муаммолар ҳам бор. Масалан, Ўзбекистонда битта таълим йўналишини танлайсиз. Финляндияда эса жуда кўп нарса бор ва баъзан танлаш жуда қийин бўлади. Хельсинки шаҳрида жойлашган 2 та умумтаълим мактабларида профессионал йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиб келаман. 2 йилдирки “Global Dignity Girls & Boys Ry” фирмаси билан иш олиб боряпмиз. Уларнинг асосий мақсади – ёшларга ўз қадр-қиммати билан ишончли, жасоратли ва хатосиз, қўрқмасдан яшашни бошлаш учун намуна моделларидан илҳом беришдир. Фин- ляндия пойтахти ҳудудида 7, 8 ҳамда 9 синфлар учун 2 соат давомида илҳомлантирувчи тадбирлар ўтказилади. Мактаб, ўқитувчи ва талабаларнинг ҳамкасблари бўлиш мен учун ҳам катта масъулиятдир. 2015 йил бошида ташкил этилган “Global Dignity Girls & Boys Ry” ташкилоти тадбирларида ва турли хил санъат лойиҳаларида Хельсинкидан қарийб 4000 нафар йигит-қиз иштирок этди. Кўча-кўйда бадиий лойиҳалар, семинарлар, мунозаралар ва форумлар ўт- казилди. Esa Rantamo Taivallahti va Yhtenäiskoulu мактаби талабаларни жалб қилишга масъул эди. Бунда 2 та фойдали лойиҳа бор эди. “Hyván mielen lounas” бу – кекса одамларга яхши табассум ва тушлик дастури. Биз ёшларни улар билан суҳбатлашиш лойиҳасини яратдик. Ёшлар билан ишлаш лойиҳасини ёшлар билан биргаликда яратдик ва синовдан ўтказдик.

2018 йил май ойида Esa Rantamo (ўқитувчи, профессионал йўналтирувчи шахс) мен билан биргаликда ёшлар форумида бирга ишлади. Талабалар билан суҳбатлашдик, улар ҳақида доскада ёзишдик ва ижтимоий тармоқларда баҳам кўришди. Esa Rantamo бизнинг концепциямизга бўлган ғайрати, ўқувчиларга энг яхшисини бериш истаги, талабаларга кўнгилли бўлиш имкониятини берди. Турли форумларда ўзларини амалда синаб кўрди. Бу масъулиятни ўзига сингдириш учун яхши имконият эди. Ёшлар тад- бирларни қандай ташкил қилиш, логистика масалаларини ҳал қилиш ва биргаликда янги лойиҳалар қилиш борасида катта кўникмага эга бўлишди. Энг муҳими, ушбу тадбирлар орқали ўқувчилар ўзида шахсий лидерлик туйғусини шакллантирди. Ҳамкорлигимиз туфайли одамларда ҳақиқий мулоқот тажрибаси шаклланди ва талабаларни жамоага яқинлаштирди.

Ўтган йилда Ўзбекистон билан ҳам ишладик. 400 га яқин ёшларга Global Dignity тўғрисида мастер класс ўтдик. Яъни ўз қадр-қимматини ҳурмат қилиш тамойиллари билан таништирилди. Ишонаманки, 2019 йилда фаолиятимиз яхши самара беради. Хусусан, жамоада ишлаш ва ўзингизни қадрлашни ўрганиш – буларнинг барчаси финлардан ўрганадиган асосий тамойилдир. Энг муҳими, ўқиш қизиқарли бўлиши керак. Мактабнинг 4 деворида ўйнаш ва ўқиш керак эмас. Ўқувчилар музейлар, тадбиркорлар билан лойиҳалар ва хусусий сектор билан яқин ҳамкорлик қилиб, талабалар ўзларини келажакдаги касби ёки мактабда кўришлари керак. Финляндиядан нимани ўрганишимиз мумкин? Таълимга давлат ёндашуви ва келажакдаги ўқитувчиларни тайёрлашни. Сўнгги 40 йил ичида таълимга бўлган улкан сармояни ҳам. Болада ўзига хослик ҳиссини шакллан- тириш, касбий йўналишларга йўналтирилган лойиҳаларда фаол иштирок этишга ундаш керак. Талабаларда мустақиллик ва масъулиятни эрта ёшдан ўрганиши учун шароит яратиш лозим. Владимир Познер ўз дастурида айтади- ки, фин мактаби кичкина оила фарзанди ва ногиронга сиртмоққа сузиш, муваффақият қозониш, гимназия ёки лицейга рўйхатдан ўтиш ва кейинчалик олий маълумот олиш учун ёрдам берадиган ижтимоий ташкилот ҳисобланади. Бу фин жамиятининг энг муҳим элементи. Фин мактабида иқтидорли бола- ларни қўллаб-қувватланмаслиги ҳақидаги шикоятларни тушунишнинг иложи йўқ. Бироқ бу сизнинг фарзандингизнинг маълум бир мактабда бўлишига доир жиддий тавсиялар берадиган ўқитувчилар ва психологлар билан ҳамкорлик қилиш зарурлигини истисно қилмайди.

Муаммолар ҳам бор...

Финляндияда 15-29 ёшдаги 70 000 йигит-қиз таълимдан, амалиётдан ёки ишдан ташқарида яшайди. Яъни ижтимоий ҳаётда эмас. Бунинг сабаблари ҳар хил. Албатта, энг муҳими ишсизлик, меҳнат бозори талабларига нисбатан таълимнинг етишмаслиги, шунингдек, соғлик муаммолари ҳам бор. Бундан ташқари, севимли машғулотлар- нинг етишмаслиги ва бўш вақтнинг бошқа турлари ҳам бунга сабаб бўляпти. Бу борада айниқса, ўғил болалар қолиб кетиш хавфи мавжуд. Статистик хулосалар шуни кўрсатяпти. Олимлар келажакда аёллар ҳам иш, ҳам оила учун янада кўпроқ масъулият олишидан огоҳлантирмоқда. Таълимдаги долзарб муаммоларга тўхталадиган бўлсак, этник жиҳатдан турли хил ўқувчиларни синфларга ва таълимга интеграциялаштириш, келажакда иш кучига нисбатан ноаниқлик билан юмшоқ (ижтимоий) кўникмаларни ривожлантириш, деб ҳисоблайман. Шунингдек, ўқитувчилар мутахассислигига ҳам эътибор қаратиш керак. Чунки улар мамлакатдаги инновациялар ва инсон онги ривожининг кафолати бўлиши мумкин.

Лазиза ШЕРОВА тайёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1