1

Қашқадарёда 8,5 минг қути тамаки маҳсулотларининг қўшни давлатга ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 02.12.2014, 14:03
Қашқадарёда 8,5 минг қути тамаки маҳсулотларининг қўшни давлатга ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг тамаки маҳсулотларини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлари натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида 31 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган. Ҳамда қиймати 30 миллион сўмга яқин салкам 8,5 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган. Бу ҳақда uz24.uz нашри Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг ахборот хизмати маълумотларига таяниб, хабар беради.

Жумладан, Деҳқонобод туманининг чегарадош ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаронинг хонадони холислар иштирокида ва амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, сомонхонага салкам 14 миллион сўмлик 3 минг 999 қути “Кent” номли сигаретлар қўшни давлатга олиб чиқиш учун ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Тумандаги айланма йўлларнинг бирида тўхтаб турган “Нексия” машинаси божхоначиларнинг диққатини ўзига тортди. Кузатув давомида мазкур машина ҳайдовчилари юк сумкалари ва қутиларни тушираётган пайтда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, қиймати 14 миллион сўмлик 4 минг қути “Kent” номли тамаки маҳсулотларини яширинча қўшни давлатга олиб чиқишни режалаштиришгани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1