my5
all

53 миллион сўм 2030 йилгача бўлган алимент пулларини тўлашга етарли бўлди

ЖИНОЯТ 13.06.2019, 16:10
2122
53 миллион сўм 2030 йилгача бўлган алимент пулларини тўлашга етарли бўлди

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судинииг 07.08.2013 йилдаги қарорига асосан, қарздор Б.Б.дан 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Сергели туман бўлими иш юртувига 19.08.2018 йилда келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарздор ота унинг Ўзбекистон ҳудудиданхорижга чиқишига чеклов қўйилганлигини яхши билади. Хохлаган тақдирида ҳам хорижга чиқиб кета олмаслигини ҳам билади. Бюронинг Сергели туман бўлими давлат ижрочисининг ҳуқуқий тушунтиришидан қарздор ота Б.Б. тўғри хулоса чиқариб,1 нафар вояга етмаган фарзандининг 18 ёшгача бўлган, яъни 2030 йилгача 135 ой тўланиши лозим бўлган 52.922.700 сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди. Бу билан мазкур алиментижро хужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси