1

Қонунга хилоф равишда ҳаракат қилган шахсга нисбатан жиноят ишини қўзғатилди

ЖИНОЯТ 15.06.2019, 10:46
Қонунга хилоф равишда ҳаракат қилган шахсга нисбатан жиноят ишини қўзғатилди

Суд қарорига асосан жавобгарлар “G.T. LEASING” МЧЖ ва “S.A. LEASING” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда АТБ “Халқ Банки” фойдасига 421.659.000 сўм асосий қарз ундириш белгиланган, ушбу ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими томонидан муайян ижро ҳаракатлари амалга оширилган.

Хусусан, “SERGELI AVTO LEASING” МЧЖга тегишли, давлат рақами 01 402 NDA бўлган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси фуқаро Х. П.да эканлиги аниқланиб, ушбу автотранспорт воситаси мавжуд қарздорликни ундиришни таъминлаш мақсадида хатланган ва Х.П.га сақлаш учун топширилган.

Давлат ижрочиси жорий йилнинг 10 май куни хатланиб, сақлаш учун фуқаро Х.П.га топширилган автомашинани кўздан кечириш учун борган вақтида, фуқаро Х.П. ушбу 55.000.000 сўмга тенг бўлган автотранспорт воситасини банк ходимлари олиб кетганлигини важ қилиб, алдаб,вақтинча сақлаш учун берилган автотранспорт воситасини қонунга ҳилоф равишда яшириб, қонунда белгиланган талабларни бажармасдан бўйин товлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Сергели туман бўлими томонидан фуқаро Х.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1