1

Тўғри хулоса чиқармаган ота

ЖИНОЯТ 03.07.2019, 09:21
Тўғри хулоса чиқармаган ота

Суд буйруғига асосан қарздор Ж.М.дан ундирувчи Ф.М.фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжудбўлиб,мазкур ижро иши бўйича ундирувчи Ф.М.ва Ж.М. билан ўзаро келишганлиги сабабли,қарздор ундирувчига нисбатан даъвоси йўқлигини важ қилиб Мажбурий ижро бюроси Сергели туман бўлимиижро варақани ижросиз қайтариб беришни сўраган.

Лекин қарздор Ж.М.тўғри хулоса чиқармасдан Ф.М. биланкелишмасдан ўзаро низоларни бошлайди ва бу келишмовчиликлар ажрашишигача етиб боради.

Доимий келишмовчиликлар, жанжаллар вояга етмаган фарзандига қаттиқ таъсир қилиб, унинг бир кўзи кўрмай қолиб, ногирон бўлиб қолади.

Шундай вазиятда хам Ж.М. ўз фарзандининг моддий таъминотини таъминламасдан хар хил бахоналар биланФ.М. алдаб келган.

Ўз фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган отага нисбатанундирувчи Ф.М. жорий йилнинг 17 июнь куниБюрониниг Сергели туман бўлимига алимент ундируви юзасидан, қайта ижрога қаратиш бўйича ариза билан мурожаат қилган.

Бюронинг Сергели туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари ва ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида қарздор Ж.М. тўланмаган алимент пуллари ва фарзандининг18 ёшгача бўлган давр учун 2024 йилгача тўланиши лозим бўлган алимент пулларини60 ой учунжами 44.016.720 сўм алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди ҳамда ижро хужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1