1

Эбола сабаб клублар иштирокидаги жаҳон чемпионати Марокашдан кўчмайди

СПОРТ 07.12.2014, 12:18
Эбола сабаб клублар иштирокидаги жаҳон чемпионати Марокашдан кўчмайди

ФИФАнинг клублар иштирокидаги жаҳон чемпионати Марокаш мамлакатида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ФИФА маълум қилди, деб ёзмоқда sports.uz.
10-20 декабрь кунларига белгиланган мусобақа Африкада тарқалган Эбола безгаги туфайли қолдирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, халқаро футбол ташкилоти бу борадаги миш-мишларга чек қўйди.
– Соғлом ўйинчилар, расмийлар ва мухлислар ФИФА ўтказаётган барча мусобақанинг асосий талабидир. Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Марокашда ҳали Эбола вируси ҳолати рўйхатга олинмаган. Бу эса мусобақа жойини ўзгартиришимиз учун сабаб йўқлигини билдиради, - дейилади ФИФА баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, айнан эбола вируси туфайли Марокаш Африка кубоги-2015ни қабул қилишдан воз кечганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1