1

Виталий Денисов: «Локомотив»ни чемпионат бошида ҳисобдан чиқариб қўйгандилар»

СПОРТ 08.12.2014, 12:58
Виталий Денисов: «Локомотив»ни чемпионат бошида ҳисобдан чиқариб қўйгандилар»

"Локомотив" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Россия чемпионати 17-туридан ўрин олган "Терек"га қарши учрашувдан (0:0) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди, деб ёзмоқда stadion.uz.

"Учрашув кескин курашларга бой бўлди. Иккала жамоа ҳам анча эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишди. Афсус, биз юзага келтирган имкониятлардан самарали фойдалана олмадик.

Божович қўл остида ҳали бирор ўйинда мағлубиятга учрамадик. Демак, бугунги натижани ижобий баҳоласа бўлади. Ғалаба қозона олмаганимиздан эса афсусдаман.

Жорий мавсумда "Локомотив" олдига қандай мақсад қўйилган? Агар айрим шарҳларни инобатга олсак, чемпионат бошида бизни ҳисобдан чиқариб қўйгандилар. Биз эса турнир жадвалининг юқорисида турибмиз. Агар ҳаммаси ҳозиргидек давом этса, эҳтимол, совринли ўринлар учун курашармиз", - дея championat.com СЭга таяниб Денисов фикрларини келтиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1