Эртага Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташланади

СПОРТ 10.12.2014, 11:36
Эртага Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташланади

Эртага қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири - Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларига қуръа ташланади.

Хабарингиз бор, ушбу мусобақада Ўзбекистон клублари учун 3+1 тарзида ўрин берилган. «Пахтакор», «Локомотив» ва «Насаф» жамоалари гуруҳ босқичида иштирок этса, «Бунёдкор» плей-офф босқичидан ўтиши талаб этилади. Маълумот учун, Лушан шогирдлари 17 февралда Тошкентда БААнинг «Ал Жазира» клубига қарши майдонга тушадилар.

Шундай қилиб, эртага Тошкент вақти билан 13:00да Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Шунингдек, ОФК қароргоҳида келаси йилги ОЧЛ учрашувларини ташкил қилиш бўйича ўқув семинари ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон клубларнинг вакиллари Малайзияга бугун жўнаб кетишди.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1