Жазирама қачонгача давом этади?

ЖАМИЯТ 16.07.2019, 13:34
Жазирама қачонгача давом этади?

Республика Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, бу ҳафтада ҳам Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта давомида ҳарорат 39-42 даража, жанубий ҳудудлар ва чўл зоналарида 44-45 даражагача кўтарилади.

Ҳафта давомида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел кузатилади.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати юқорилиги сабаб тоғ чўққиларида музликлар эриши натижасида юртимизнинг тоғ олди туманларида сел тошқинлари кузатилиши мумкин.

Хўш, бундай жазирама яна қанча вақт давом этиши мумкин?

Гидрометеорология марказининг маълум қилишича, жуда иссиқ об-ҳаво 20-21 июлга қадар давом этади. Июль ойининг сўнгги ўн кунлигида ҳаво ҳарорати бироз пасайишни бошлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1